Бугун 19 май, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Россия Федерациясида ўзбекистонлик эркак зўрлашда айбланиб, 18 йилга қамалди

Россия Федерациясида ўзбекистонлик эркак зўрлашда айбланиб, 18 йилга қамалди

Карачай-Черкесияда Ўзбекистон фуқароси қизни зўрлагани учун 18 йилга қамалди, деб ёзмоқда “Московский комсомолец”.

Воқеа 2023 йил июнь ойида содир бўлган. 45 ёшли ўзбекистонлик интернетдан ишга жойлашиш ҳақидаги эълон топган. У қизга қўнғироқ қилиб, суҳбатга таклиф этиб, меҳмонхона маъмури сифатида ишлашни таклиф қилган.

Қиз у кўрсатган манзилга етиб келган. Шундан сўнг, эркак уни меҳмонхона ҳудудини ўрганиш баҳонасида ўрмонга олиб кириб у ерда қизни зўрлаган. Текширув давомида Ўзбекистон фуқароси аввал ҳам худди шундай жиноят содир этгани учун жиноий жавобгарликка тортилгани маълум бўлган.

Суд эркакни айбдор деб топиб, 18 йилга озодликдан маҳрум қилди, у жазони махсус режимли колонияда ўтайди.

Киритилди: 14:57 24.04.2024. Ўқилди: 624 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!