Россия қўшинлари икки кун аввал Донецк вилоятида жойлашган Шевченко қишлоғини ўз назоратига олди. Бу кичик аҳоли пункти жуда катта стратегик аҳамиятга эга — у ерда Европадаги энг йирик литий конларидан бири жойлашган.
Баҳоларга кўра, бу ерда тахминан 13,8 миллион тонна руда бор бўлиб, 1,5% литий-оксид миқдорига эга. Бунда тахминан 207 000 тонна литий-оксид ёки 96 200 тонна тоза литий ажратиб олиниши мумкин.
Литий — аккумуляторлар ишлаб чиқаришда асосий стратегик хом ашё ҳисобланади. У смартфонлардан тортиб электромобилларгача бўлган қурилмаларда ишлатилади.
🇺🇸 Украина ва АҚШ ўртасидаги хомашё ҳамкорлиги бўйича келишувларга бу ҳодиса жиддий таҳдид солаётгани айтилаяпти. Чунки Киев ўзининг муҳим ресурсларидан бирини йўқотди.
📌 Эслатиб ўтамиз, Украинада тўртта литий кони бор ва уларнинг иккитаси ҳозир Россия назоратига ўтган. Донецкдаги россиялик расмийлар маълум қилишича, Шевченко конларини ўзлаштириш ишлари вазият барқарорлашиши билан бошланади.