Даниянинг Қуръонни ёқишни тақиқловчи қонуни динлараро адоватни қўзғатишга қарши курашда ёрдам беради. Бу ҳақда Россиянинг Копенгагендаги элчихонаси хабар берди.
Аввалроқ Дания парламенти диний матнларни, жумладан Қуръонни ёқишни тақиқловчи қонунни қабул қилган эди.
Россия дипломатлари ушбу ҳужжатни қабул қилиш Даниянинг ички иши эканлигини таъкидладилар.
"Бироқ, динга асосланган нафратни қўзғатишга қаратилган ғалаёнларни бостириш учун ҳар қандай қонуний чоралар талаб қилинади", - дея таъкидлайди РИА Новости элчихона баёнотида.