Россия 3 ой ичида портларга қарийб 60 марта ҳужум қилди.
Украина бош вазири ўринбосари Олексий Кулебанинг сўзларига кўра, Россия сўнгги уч ой ичида Украина порт инфратузилмасига қарийб 60 марта ҳужум қилган ва бундай ҳужумларни кучайтирмоқда.
« Ушбу ҳужумлардан мақсад экспорт салоҳиятимизни пасайтиришдир. Гап дунёнинг Украина донига бевосита боғлиқ бўлган қисмларида атайлаб озиқ-овқат инқирозини келтириб чиқариш ҳақида кетмоқда», - деди у.
Кулебанинг сўзларига кўра, Россия зарбалари натижасида 300 га яқин порт инфратузилмаси объектлари, 177 та автомобиль ва 22 та фуқаролик кемаси зарар кўрган ёки йўқ қилинган.
Душанба куни Россия ракетаси Одеса портида Палау байроғи остидаги кемага урилган бўлса, якшанба куни яна бир рус ракетаси Пивденний портида маккажўхори олиб кетаётган Цент-Китс ва Невис байроғи остидаги фуқаролик кемасига зарар етказди.