Эстония Ташқи ишлар вазири Маргус Цахкнанинг маълум қилишича, ҳодиса кеча Россия Қуролли кучларининг Киевга ҳужуми чоғида содир бўлган. Мамлакат элчиси Аннели Колк жабрланмаган.
"Россия агрессиясини тўхтатмагунча, Украинада ҳеч ким хавфсизликда бўлмайди. Украина ўз фуқароларини ҳимоя қилиш учун кўпроқ ҳаво мудофаа тизимларига муҳтож. Биз бунга кўникиб қолмаслигимиз керак", — дея таъкидлади Эстония ТИВ раҳбари.