Бугун 4 июнь, 2020 йил, пайшанба

O'ZB

Россия чемпионати 21 июндан тикланади

Россия чемпионати 21 июндан тикланади

Футбол бўйича Россия чемпионати 21 июнь куни қайта тикланади. Бу ҳақда чемпионат расмий сайтида эълон қилинган.

Чемпионат тиклангач, ўйинлар 21 июнь ва 22 июль оралиғида ўтказилиши кутилмоқда. Шунингдек, тўртта тур ҳафта ўртасида ўтказилади. Тўлиқ тақвим кейинроқ эълон қилинади. Регламент тегишли идоралар билан келишигач тасдиқланади.

Россия чемпионатининг қолган барча ўйинлари мухлисларсиз ўтказилади. Шунингдек, қолган ўйинларда жамоаларга ўйин давомида 5 та ўзгариш қилишга рухсат берилади.

Мавсум охирида икки клуб чемпионатни тўғридан-тўғри ўтиш ўйинларисиз тарк этади. Биринчи лига мақомида бўлган ФНЛнинг икки клуби эса РПЛга йўл олади. Улар лицензия талабларини бажарган бўлиши керак. Акс ҳолда жамоалар Россия юқори дивизионида қатнаша олмайди ва уларнинг ўрнини бошқа жамоа эгаллайди. Бу борада РПЛнинг охирги икки поғонасини эгаллаган жамоаларга устунлик берилади.

Россия кубоги мусобақалари ҳам тикланади. Кубок финали 25 июль куни бўлиб ўтади.

Киритилди: 12:08 16.05.2020. Ўқилди: 919 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!