Бугун 1 октябрь, 2024 йил, сешанба

O'ZB

Россия бюджетининг мудофаа учун харажатлари рекорд даражага етиши мумкин

Россия бюджетининг мудофаа учун харажатлари рекорд даражага етиши мумкин

2025 йилда Россия бюджетининг мудофаа учун харажатлари рекорд даражадаги 149 миллард долларга етиши мумкин — Тhe Bell

"Бу 2025 йилги федерал бюджет тўғрисидаги қонун лойиҳасига тушунтириш хатидан келиб чиқади", деб ёзади нашр.

Шундай қилиб, Россиянинг мудофаа харажатлари ЯИМнинг 6,3 фоизини ташкил қилади. Аввалроқ Bloomberg агентлиги буджет лойиҳасига таяниб, мудофаа харажатлари тахминан 145 миллиард долларни ташкил этиши ҳақида хабар берган эди. Шу билан бирга, тушунтириш хатида келгуси икки йил ичида харажатлар камроқ бўлиши қайд этилган: 2026 йилда 141 миллард доллар ва 2027 йилда 144 миллиард доллар.

2024 йилда Россия Федерациясида мудофаа учун бюджетдан 114 миллиард доллар ажратилган эди.

2025 йилги бюджетда, шунингдек, миллий хавфсизлик соҳаси учун қарийб 39 миллард доллар сарфлаш режалаштирилган. Шундай қилиб, 2025 йилда мудофаа ва хавфсизликка умумий харажатлар Россия Федерацияси федерал бюджетининг 41 фоизини ташкил қилади.

Киритилди: 21:16 30.09.2024. Ўқилди: 320 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!