Бугун 29 март, 2024 йил, жума

O'ZB

Россия бюджет харажатларининг учдан бир қисмини махфийлаштирган — Bloomberg

Россия бюджет харажатларининг учдан бир қисмини махфийлаштирган — Bloomberg

24 март ҳолатига кўра Россия бюджетининг махфий харажатлари 2,4 триллион рублгача (31,5 млрд доллар) ошган, бу 2022 йилнинг шу даврига нисбатан икки баравар кўпдир. Бу ҳақда Бюджет тизимининг ягона портали материалларига таяниб, Bloomberg хабар бермоқда.

Харажатларнинг махфий қисми Украинага бостириб кириш ва унинг ҳудудларини қўшиб олиш билан боғлиқ харажатлар ҳисобига ўсган, деб ҳисобламоқда агентлик.

Bloomberg маълумотларига кўра, ўтган йилнинг шу даври билан таққослаганда, мудофаа ва хавфсизлик харажатлари энг кўп ўсган ва ижтимоий дастурлардан кейин иккинчи ўринда турибти.

Киритилди: 03:50 29.03.2023. Ўқилди: 1778 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!