Буюк Британиядаги Россия элчихонаси Лондонни Арктика ҳудудини ҳарбийлаштиришга уринишда айблади.
Элчихона баёнотида Британия мудофаа вазири John Healey Норвегиянинг шимоли “Россия билан янги фронт чизиғида” экани ҳақида айтган сўзлари эслатиб ўтилди.
Дипломатик миссияга кўра, Арктикага тўғридан-тўғри алоқаси бўлмаган давлатнинг бу минтақада қўшинларини икки баробар ошириши тушунарсиз. Элчихона бу қарорни “мудофаа зарурати” сифатида тақдим этиш саволлар туғдираётганини таъкидлади.