РФ ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Мария Захарова кеча журналистлар билан бўлиб ўтган брифингда Атом энергияси бўйича халқаро агентлиги (МАГАТЭ) Эроннинг ядровий фаолиятини холисона кузатиши ва Ғарб давлатлари босимига берилмаслик кераклигини таъкидлади, деб ёзмоқда “IRNA” ахборот агентлиги.
– Умид қиламизки, “МАГАТЭ” ўз техник мандати доирасида, сиёсийлашмай, Ғарбнинг босимига берилмасдан, мониторингнинг холислигини таъминлай олади, – деди у. – Биз буни агентлик ва Эрон ўртасидаги конструктив ҳамкорликнинг зарур кафолати деб биламиз ва уни мустаҳкамлашни доимо қўллаб-қувватлаймиз.
Бу баёнот “МАГАТЭ” бош директори Рафаэль Гросси Эрон ҳеч қандай далил келтирмасдан ядровий қурол ишлаб чиқиши ҳеч гап эмас, деган даъвосидан кейин янгради.