Бу ҳақда Еврокомиссия раҳбари якшанба куни Швейцарияда бўлиб ўтган тинчлик саммити якунлари бўйича маълум қилди. «Россия БМТ Низоми асосида тинчликка тайёр эканини айтса, уни тинчлик саъй-ҳаракатларига жалб қилиш вақти келади. Умид қиламанки, бу тез орада амалга ошади», - деди фон дер Ляйен.
Еврокомиссия раҳбари Москвани жаҳон ҳамжамиятининг Украина ҳудудий яхлитлиги ва суверенитетини ҳурмат қилиш, зўравонликни камайтириш ва украиналик болаларни ватанга қайтариш зарурлиги ҳақидаги чақириқларини эшитишга чақирди.