Россия билан урушда камида 60-100 минг украиналик аскар ҳалок бўлган, яна 400 минг нафари яраланган, деб хабар бермоқда The Economist.
Нашрга кўра, Украина Қуролли кучларининг йўқотишларини аниқлаш мақсадида турли манбалар ўрганилган. Бунда тинч аҳоли орасидаги қурбонлар сони ҳисобга олинмаган.
Ғарб разведкаси маълумотларига кўра, Украина билан урушда Россиянинг қарийб 200 минг аскари ҳалок бўлган.
Эслатиб ўтамиз, Украина президенти Володимир Зеленский феврал ойида Россия билан урушда 30 минг украиналик аскар ҳалок бўлганини айтган эди.