2023 йилнинг 25–28 ноябр кунлари Россия Федерациясининг Таълим ва илм-фан вазирлиги томонидан ташкил қилинган профессионал таълим муассасалари ўртасида кадрларни оммавий тайёрлаш йўналишларида касбий маҳорат бўйича биринчи марта “Профессионаллар” чемпионати ўтказилди.
Унда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Профессионал таълимни ривожлантириш маркази вакиллари ҳамда Шайхонтоҳур тумани, Наманган тумани 1-сон, Поп тумани 3-сон, Нукус шаҳар 2-сон ҳамда Вобкент тумани 2-сон касб-ҳунар мактаблари директорлари кузатувчи сифатида иштирок этди.
Шунингдек, тадбирлар доирасида ўтказилган учрашувларда Ўзбекистон ҳамда Россия вакиллари ўртасида ўрта бўғин кадрлар тайёрлаш борасида ҳамкорлик қилишга келишиб олинди.