Бугун 23 январь, 2026 йил, жума

O'ZB

Россия, АҚШ ва Украина хавфсизлик музокаралари 23 январ куни Абу-Дабида ўтказилади

Россия, АҚШ ва Украина хавфсизлик музокаралари 23 январ куни Абу-Дабида ўтказилади

Россиянинг Абу-Дабидаги музокаралар делегациясига Бош разведка бошқармаси (ГРУ) раҳбари Игор Костюков бошчилик қилади. Делегация таркибига Мудофаа вазирлиги раҳбарияти вакиллари ҳам киритилган. Бу ҳақда Россия президентининг ёрдамчиси Юрий Ушаков маълум қилди.

Шунингдек, Россия ва АҚШ ўртасидаги икки томонлама иқтисодий гуруҳ раҳбарлари сифатида икки давлат президентларнинг махсус вакиллари — Кирилл Дмитриев ва Стив Уиткофф алоҳида учрашув ўтказади.

Кремл баёнотида таъкидланишича, ҳудудий масала ҳал этилмасдан туриб, Украина можаросини узоқ муддатли тартибга солиш имконсиз. Россия сиёсий келишувга эришилмагунча жанг майдонида қўйилган мақсадларига эришишни давом эттиради.

Бундан ташқари, Россия музлатилган активлардан 1 миллиард долларни “Тинчлик кенгаши” бюджетига йўналтиришга, қолган маблағларни эса тинчлик шартномаси тузилгач Украина ҳудудларини тиклаш учун сарфлашга тайёр эканини билдирган.

Музокаралар чоғида “Тинчлик кенгаши” ташаббуси, Гренландия атрофидаги вазият ҳамда бошқа минтақавий масалалар ҳам муҳокама қилинган.

Киритилди: Бугун 13:17. Ўқилди: 294 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!