Бугун 24 январь, 2026 йил, шанба

O'ZB

Россия 24 январга ўтар кечаси Украина ҳудудларига кенг кўламли ҳужум уюштирди — The Insider

Россия 24 январга ўтар кечаси Украина ҳудудларига кенг кўламли ҳужум уюштирди — The Insider

Россия ҳужумларни асосан Киев, Харков ва Киев вилоятига йўналтирган.

Киев шаҳри мэри Виталий Кличконинг маълум қилишича, ҳужумлар оқибатида бир киши ҳалок бўлди, яна тўрт киши яраланди, улардан уч нафари касалхонага ётқизилди. Дрон бўлаклари пойтахтнинг бир нечта туманларига қулаши оқибатида ёнғинлар чиққан. Бундан ташқари турар-жой бинолари, офис, шахсий хонадон шикастланиб, кўп қаватли уйлар ва тиббиёт муассасасининг ойналари синган.

Украина Фавқулодда вазиятлар бошқармаси маълумотларига кўра, Харковда 19 киши жабрланган, улар орасида бир бола ҳам бор. Уй-жойлар, ётоқхона, корхона, шунингдек, туғуруқхона ва шифохона шикастланган. Ёнаётган бинолардан одамларни эвакуация қилиш ва ҳодиса оқибатларни бартараф этишга 130 дан ортиқ қутқарувчи жалб қилинган.

Киев вилоятида эса зарбалар натижасида тўрт киши яраланган. Бровар ва Бориспол туманларида хусусий уйлар ва автомобилларга зарар етказилган.

Киритилди: Бугун 14:23. Ўқилди: 520 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!