Сирский ёзишича:
«2026 йилда Россия яна 409 минг ҳарбийни сафга чақиришни режалаштирмоқда. Бу бир нарсани англатади — душман ўз ниятларидан воз кечмайапти ва Украина томонида кейинги агрессияга тайёргарлик кўрмоқда. Об-ҳаво шароитлари яхшиланиши билан фронтдаги душман фаолияти ортиб бораётганини кўряпмиз.»
Шу билан бирга, Украина қўмондонлиги ва Ғарбий таҳлил марказлари маълумотларига кўра, Россия армияси учинчи ой давомида йўқотган одамлар сонини тўлдира олмаяпти. Украина маълумотларига кўра, 2026 йил январь ойида Россия йўқотганлар сони тахминан 31,7 минг кишини ташкил қилган — бу шу даврда сафга чақирилганлар сонидан 9 мингга кўп. Февраль ойида йўқотишлар 35 минг кишига етиб борган. CSIS баҳолашича, тўрт йиллик уруш давомида Россия жами ўлдирилган ва яраланганлар сони 1,2 миллионга етиб борган.
Мудофаа чизиқлари ҳолати бўйича оператив йиғилишда Сирский устувор вазифаларни белгилади: фортификацияларни кучайтириш, дронлардан ҳимоя тизимларини ривожлантириш ва аҳоли пунктларини мудофага тайёрлаш.
Шу билан бирга, Сергей Лавров «СВО» мақсадларига — ёки музокаралар, ёки «бошқа йўллар» орқали эришиш мумкинлигига ишонч билдирган. Бироқ Кремл матбуот котиби Дмитрий Песков хабар беришича, Россия—АҚШ—Украина уч томонлама хавфсизлик гуруҳи иш фаолияти тўхтатилган.