Бугун 11 январь, 2026 йил, якшанба

O'ZB

Россия 19 нафар генералини йўқотди

Россия 19 нафар генералини йўқотди

2022 йил феврал ойида Россиянинг Украинага кенг кўламли босқини бошланганидан бери камида 19 нафар россиялик генерал ҳалок бўлди. Бу ҳақда очиқ маълумотлар ва Россия ва Украина манбаларига таяниб The Insider хабар берди. Барча ўлимлар ҳам Москва томонидан расман тасдиқланмаган.

Юқори қўмондонлик таркибидаги йўқотишлар бевосита фронтда ҳам, фронт ортида ҳам қайд этилган - жумладан, штабларга берилган зарбалар, авиация ҳодисалари, Россия ҳудудидаги қўпорувчилик ва портлашлар оқибатида. Урушнинг дастлабки ойларида снайперлар ёки артиллерия зарбалари оқибатида бир неча генераллар ҳалок бўлди.

2022 йилда генерал Андрей Суховецкий, Олег Митяев, Владимир Фролов, Андрей Симонов, Канамат Боташев ва Роман Кутузов ҳалок бўлди. Кейинги йилларда рўйхат Сергей Горячев, Олег Цоков, Владимир Завадский ва бошқалар билан тўлдирилди.

2024 ва 2025 йилларда, жумладан, РХБҲ қўшинлари бошлиғи Игор Кириллов, Бош штаб Оператив бошқармаси бошлиғи ўринбосари Ярослав Москалик, Ҳарбий-денгиз флоти бош қўмондони ўринбосари Михаил Гудков ва Москвада автомобил портлаши оқибатида Бош штаб Оператив тайёргарлик бошқармаси бошлиғи Фанил Сарваров ҳалок бўлди.

Ҳалок бўлганларнинг баъзилари ўлим пайтида истеъфода бўлган ёки кўнгиллилар ва ҳужум бўлинмаларида, шу жумладан «Шторм Z» ва ХҲК тузилмаларида хизмат қилган.

Киритилди: 23:37 09.01.2026. Ўқилди: 1377 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!