«Роскосмос» «Первый ТВЧ» телевизион компанияси билан биргаликда «Первый Космический» номли янги сунъий йўлдош ва онлайн-телевизион каналини ишга туширмоқда. Бу ҳақда давлат корпорацияси сайтида хабар берилди.
«Роскосмос» ва «Первый ТВЧ» телекомпанияси «Первый Космический» телеканалини ишга туширмоқда. Лойиҳанинг стратегик ҳамкори «Tricolor» кўп платформали оператори", дейилади хабарда.
Телеканал 4 мартдан эфирга узатилиши режалаштирилган. Эфирда Россия космик соҳасидаги янгиликлар, Олам ҳақидаги илмий-оммабоп дастурлар, бадиий ва ҳужжатли фильмлар эфирга узатилади.