"Фойдаланувчилар шахсий маълумотлари ҳимояланмагани, фирибгарлик, жиноий ва террорчи мақсадларда фойдаланишга қарши самарали чоралар кўрилмагани туфайли", - дейилади қўмита баёнотида.
Шунингдек, Телеграм ва WatsApp мессенжерлари террорчиликни олдини олиш мақсадида ҳуқуқни сақлаш органлари билан ҳамкорлик қилмагани ҳам алоҳида қайд этилган.
Айни дамда Россия судларида Телеграмга қарши бир неча жиноий ишлар очилган.
РИА Новости хабарига кўра, мессенжер экстремистик фаолиятга чақирувчи маълумотларни ўчирмагани учун жавобгарликка тортилган.
Бугунги кунда Москва судларида Телеграмга нисбатан 8та маъмурий иш кўриб чиқилмоқда. Улар бўйича жарималар умумий суммаси 64 млн рублга етиши мумкин.