Бугун 21 апрель, 2026 йил, сешанба

O'ZB

Росатом Эрондаги Бушеҳр атом электр станциясидан ходимларни эвакуация қилди

Росатом Эрондаги Бушеҳр атом электр станциясидан ходимларни эвакуация қилди

Росатом давлат корпорацияси Эрондаги Бушеҳр атом электр станциясидан 600 дан ортиқ ходимни эвакуация қилишни якунлаганини маълум қилди.

Бу ҳақда компания бош директори Алексей Лихачёв маълумот берган.

Унинг сўзларига кўра, ҳозир жойда фақат кўнгиллилар қолган. Жумладан, Бушеҳр атом электр станциясида 20 нафар, Теҳронда эса 4 нафар ходим иш олиб бормоқда.

Уларнинг вазифаси инфратузилмани сақлаш ва қурилиш ишларини тўхтатган маҳаллий пудратчи билан алоқани давом эттиришдан иборат.

Шунингдек, эвакуация жараёнида ходимларнинг уй ҳайвонлари ҳам олиб чиқилгани айтилди.

Бушеҳр атом электр станцияси Эронда фаолият юритаётган ягона атом электр станцияси ҳисобланади. Унинг биринчи энергоблоки 2011 йилда Росатом кўмагида ишга туширилган.

Киритилди: 21:15 20.04.2026. Ўқилди: 341 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!