Саудиянинг "Ан-Наср" клуби юлдузи Криштиану Роналду сон қисмидаги жароҳати сабаб сафдан чиқди. 41 ёшли голеадор "Ал-Фейҳа"га қарши кечган сўнгги учрашув давомида жароҳат олган.
Tribal Football нашри хабарига кўра, португалиялик ҳужумчи лазаретда икки ҳафтадан тўрт ҳафтагача вақт ўтказади.
Саудия Арабистони чемпионатининг жорий мавсумида Роналду 22 та ўйинда иштирок этди. Тажрибали тўпурар ўз ҳисобига 21 та гол ва иккита голли узатмани ёздириб қўйган.
Криштианунинг бозор қиймати 12 миллион еврога баҳоланмоқда. Форвард ва Саудия клуби ўртасидаги амалдаги шартнома муддати 2027 йил июнь ойи охирида якунига этади.