Бугун 13 сентябрь, 2024 йил, жума

O'ZB

Роналду YouTube'дан қанча даромад кўришга улгурди?

Роналду YouTube'дан қанча даромад кўришга улгурди?

Сўнгги 72 соат ичида Криштиану Роналдунинг YouTube'даги обуначилари сони 42 миллионга етди.

Ундан олдин ҳеч ким YouTube'да 90 дақиқа ичида 1 миллион обуначига эга бўлмаган. У 24 соат ичида 28 миллион обуначига эришди, унгача YouTube тарихидаги ҳеч бир канал 24 соат у ёқда турсин, бир ой ичида 28 миллион обуначига етмаган эди.

Роналду ҳақиқий YouTube сенсациясига айланди. У қанча пул топди?

YouTube'нинг ҳозирги стандарт даромади ҳар 1000 кўриш учун тахминан 6 долларни ташкил қилади. Айни пайтда Криштианунинг аккаунтига кўришлар сони 177 миллиондан ошди.

Marca ҳисоб-китобларига кўра, Криштиану аллақачон имзолаган ҳомийлик шартномаларини ҳисобга олган ҳолда 72 соат ичида 100 миллион долларга яқин ишлаб топган.

Таққослаш учун, Мистер Бист биргина YouTube рекламасидан ойига тахминан 5 миллион доллар ишлаб топади.

Киритилди: 09:30 26.08.2024. Ўқилди: 9399 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!