Бугун 17 сентябрь, 2024 йил, сешанба

O'ZB

Роналду яна бир рекорд натижа қайд этди

Роналду яна бир рекорд натижа қайд этди

Португалия терма жамоаси УЕФА Миллатлар лигаси гуруҳ босқичи 2-тури доирасида ўз майдонида Шотландияни қабул қилиб, 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Мезбонларнинг ғалаба тўпига Криштиану Роналду муаллифлик қилди.

"Ан-Наср" футболчиси илк марта Шотландия дарвозасини ишғол қилди. Криштиану фаолияти давомида 48 та терма жамоа дарвозасига тўп киритган. Бу эса мутлак рекорд ҳисобланади. Ҳали ҳеч бир футболчи бундай натижага эришмаган.

Роналду энг кўп голни Люксембург дарвозасига урган — 11. Бу борада кейин поғоналарни Швеция ва Литва эгаллаб турибди – 7 тадан.

Киритилди: 09:13 09.09.2024. Ўқилди: 7810 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!