Globe Soccer Awards талқинига кўра, Яқин Шарқда 2025 йилнинг энг яхши футболчиси бўлиш учун номзодлар номи маълум бўлди. Якуний рўйхатга тўрт нафар ўйинчи киритилди.
Унга кўра, Криштиану Роналду ("Ан-Наср"), Карим Бензема ("Ал-Иттиҳод"), Рийод Маҳрез ("Ал-Аҳли") ва Салем Ал-Давсари ("Ал-Ҳилол") соврин учун кураш олиб боради.
Ўтган йили Криштиану Роналду Яқин Шарқнинг энг яхши футболчиси деб топилганди.
Globe Soccer Awards - ҳар йили ўтказиладиган тақдирлаш маросими бўлиб, унда футбол муҳитида энг катта ютуқларга эришган одамлар аниқланади. Турли номинациялар бўйича ғолиблар овоз бериш йўли билан аниқланади.