“Ан-Наср” клуби ва Португалия терма жамоаси ҳужумчиси, 39 ёшли Криштиану Роналду Саудия Арабистонида урган голларига қойил қолишини айтди.
"Мен жуда кўп чиройли голлар урдим. Бундай голларни уришга фақат Криштиану қодир", - дея португалияликнинг сўзларини келтиради Goal.
Роналду ҳозирда “Ан-Наср” сафида 90 та ўйинда 81 та гол урган. Криштианунинг клуб билан амалдаги шартномаси шу йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.