Бугун 4 февраль, 2026 йил, чоршанба

O'ZB

Роналду «Манчестер Юнайтед»га қайтиши мумкинми?

Роналду «Манчестер Юнайтед»га қайтиши мумкинми?

Форвард Криштиану Роналду «Ан-Наср»дан кетиши мумкин.

Tuttosport хабарига кўра, португалиялик футболчи Саудия клубни тарк этишни режалаштирмоқда. ОАВда уни «Манчестер Юнайтед»га қайтиши билан боғлаётган миш-мишлар бор, аммо Роналду бу вариантни кўриб чиқмаяпти. У «МЮ»даги саҳифаси ёпилганини ҳисоблайди.

Криштиану Роналду «Манчестер Юнайтед»да 2003–2009 ва 2021–2022 йилларда ўйнаган. Жорий мавсумда у «Ал-Наср» сафида барча турнирларда 22 та ўйин ўтказиб, 18 та гол урди ва 3 та голли узатма қилди. Унинг клуб билан шартномаси 2027 йил 30 июнгача амал қилади.

Киритилди: Бугун 09:39. Ўқилди: 270 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!