Бугун 6 февраль, 2026 йил, жума

O'ZB

Роналду исёни: Бошқарув ўзгармагунча майдонга тушмайман!

Роналду исёни: Бошқарув ўзгармагунча майдонга тушмайман!

"Ан-Наср" ҳужумчиси Криштиану Роналду майдонга қайтиш ниятида эмас. Пайшанба куни ўзининг 41 ёшини нишонлаган португалиялик футболчи жамоа ўйинларини бойкот қилишда давом этмоқда. Al Nassr Zone нашрининг Саудия ОАВларига таяниб хабар беришича, форвард клуб раҳбариятига "самарасиз бошқарув" билан боғлиқ вазият ҳал этилмагунга қадар чемпионат баҳсларида иштирок этмаслигини маълум қилган.

Аввалроқ турли манбалар Криштиану Роналдунинг ёзги трансфер ойнасида "Ан-Наср"дан кетиши мумкинлиги ҳақида маълумотлар тарқатган эди. Фаолиятини давом эттириш учун энг эҳтимолий вариантлар сифатида Европанинг етакчи чемпионатларидан бирига қайтиш ёки МЛСга кўчиб ўтиш тилга олинмоқда.

Киритилди: Бугун 09:21. Ўқилди: 346 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!