Саудия Арабистони чемпионатининг 26-туридан ўрин олган навбатдаги учрашув сешанба, 2 апрель куни бўлиб ўтди. Унда “Ан-Насср” сафарда “Абҳа” меҳмони бўлди.
Учрашувнинг 11-дақиқасида Криштиану Роналду жарима зарбасидан гол уриб, ҳисобни очди.
Орадан 10 дақиқа ўтиб, португалиялик футболчи яна бир бор жарима зарбасини голга айлантирди.
33-дақиқада Садио Мане Ар-Риёд клубининг учинчи голига муаллифлик қилди. 42-дақиқада Роналду ҳет-трикни расмийлаштирди, 44-дақиқада эса Сулайҳим рақиб дарвозасини ишғол қилди.
“Ан-Насср” иккинчи бўлимда яна 3 марта дарвозани аниқ нишонга олди. Бу сафар Гариб ва Алива (2 та) ўз номларини таблога ёздириб қўйди. Шу тариқа “Ан-Насср” 8-0 ҳисобида ғалаба қозонди.
Ушбу ғалабадан сўнг Ар-Риёд жамоаси очколари сонини 62 тага етказиб, мусобақа жадвалида 2-ўринда бормоқда.
Саудия Про Лигаси
26-тур баҳси
2 апрель, сешанба
“Абҳа” — “Ан-Насср” 0:8
Голлар: 0:1 – 11 Роналду, 0:2 – 21 Роналду, 0:3 – 33 Мане, 0:4 – 42 Роналду, 0:5 – 44 Ал-Сулайҳим, 0:6 – 51 Гариб, 0:7 – 63 Ал Алива, 0:8 — 83 Ал Алива.