Бугун 17 ноябрь, 2026 йил, сешанба

O'ZB

Роналду фаолиятида 37-марта пенальтини аниқ амалга ошира олмади

Роналду фаолиятида 37-марта пенальтини аниқ амалга ошира олмади

Криштиану Роналду фаолияти давомида 37-марта пенальтидан гол ура олмади.

Бугун португалиялик ҳужумчи Саудия Арабистони чемпионатининг 10-туридан ўрин олган "Неом"га қарши учрашувда (1:0) 11 метрлик жарима зарбасини аниқ амалга ошира олмади.

Роналду йўллаган зарба дарвозабоннинг ўнг томонидаги устун ёнидан ўтиб кетди.

Криштиану Роналду фаолияти давомида пенальтилардан жами 183 та гол урган. Яна 37 та уриниши эса муваффақиятсиз якунланган.

Киритилди: 11:28 21.10.2026. Ўқилди: 613 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар