Бугун 4 май, 2026 йил, душанба

O'ZB

Роналду «Ан-Наср»нинг кутилмаган мағлубиятига муносабат билдирди

Роналду «Ан-Наср»нинг кутилмаган мағлубиятига муносабат билдирди

«Ан-Наср» ҳужумчиси Криштиану Роналду Саудия Арабистони Про-Лигасининг 31-турида «Ал-Қодисия»га қарши учрашувдаги (1:3) мағлубиятдан сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди. Ушбу баҳсда 41 ёшли форвард майдонда 90 дақиқа ҳаракат қилди, бироқ самарали ҳаракатлар қайд эта олмади.

«Бир мақсад. Ишлашда давом этамиз. Биргаликда», — деб ёзди Роналду X ижтимоий тармоғидаги саҳифасида.

Шу тариқа, португалиялик футболчининг жамоаси мамлакат чемпионатидаги 16 та ўйиндан иборат ғалабали сериясига чек қўйди. «Ан-Наср» шунга қарамай, 31 та учрашувдан кейин 79 очко билан турнир жадвалида пешқадамликни сақлаб қолмоқда. Иккинчи ўринда бораётган ва бир ўйин захирасига эга «Ал-Ҳилол»дан фарқ 5 очкони ташкил этади.

Маълумот учун, Роналду 2023 йилдан буён «Ан-Наср» шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. Жорий мавсумда у барча мусобақаларда 33 та ўйинда иштирок этиб, 27 та гол ва 4 та ассист қайд этган.

Киритилди: Бугун 11:33. Ўқилди: 261 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!