Криштиану Роналду «Ан Наср» билан Элит Осиё чемпионлар лигасида ғолиб бўлмоқчилигини айтди.
«Гўзал мамлакатда янги ҳаёт бошладик. Оилам ва мен бахтлимиз. Жамоа билан ҳамон йўлдамиз. Янада яхшиланмоқчимиз.
Профессионал бўлиш — энг муҳими. Шунингдек, кўп меҳат қилиш, клубни ва шартномани ҳурмат қилиш ҳамда ҳаммаси яхши томонга ўзгаришига ишониш керак. «Ан Наср» кўпроқ титул ютишга ҳаракат қилади.
Жамоам учун Элит ОЧЛда ғалаба қозонишни истайман. Ишлашда давом этиб, «Ан Наср»га чемпион бўлишда ёрдам бераман. Бу йил клуб учун яхши бўлишига ишонаман», — дея португалиялик форварднинг сўзларини келтиради журналист Бен Жейкобс.
Роналдунинг «Ан Наср» билан амалдаги шартномаси 2025 йилнинг ёзигача мўлжалланган.