Криштиану Роналду 30 ёшга тўлганидан кейин 450 та гол урди.
“Ан-Наср” ҳужумчиси Осиё чемпионлар лигасида “Ал-Гарафа”га қарши ўйинда (3:1) дубл қайд этиб, ушбу маррага эришди.
Умуман олганда, португалиялик футболчи фаолияти давомида 913 та гол урган. У шулардан 778 тасини клуб миқёсида киритган.