Бугун 18 ноябрь, 2024 йил, душанба

O'ZB

Роналдо Бразилия футбол конфедерациясига президент бўлмоқчи

Роналдо Бразилия футбол конфедерациясига президент бўлмоқчи

Роналдо Бразилия футбол конфедерациясига раҳбар бўлмоқчи.

Diario Sport нашри хабарига кўра, "Барселона" ва "Реал"нинг собиқ ҳужумчиси 2026 йилда ташкилот президенти бўлишини кутмоқда. Шу билан бирга, у Пеп Гвардиоланинг терма жамоага бош мураббий этиб тайинланиши атрофида қурилган спорт лойиҳаси бўлишини истайди.

Ҳозирча испаниялик мутахассис бундай режа бўйича на ижобий, на салбий жавоб берган бўлса-да, унинг мавжудлигидан хабари бор. Қайд этилишича, бундай режа иш бериши мумкин. Агар Гвардиола "Манчестер Сити"да ишлагандан сўнг дам олишга қарор қилса, мураббийлик фаолиятидаги танаффусдан сўнг Бразилия терма жамоасидаги ўрин айнан ўз вақтида пайдо бўлиши мумкин.

Аввалроқ бу йил Пепга CBFдан бир нечта қўнғироқлар тушгани ҳақида хабар берилганди. Бразилия термаси билан ишлаш унга принципиал жиҳатдан қизиқ.

Киритилди: Бугун 00:01. Ўқилди: 255 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!