Бугун 7 апрель, 2026 йил, сешанба

O'ZB

Роналдино Қирғизистонга келишини маълум қилди

A A A
Роналдино Қирғизистонга келишини маълум қилди

Афсонавий бразилиялик футболчи Роналдино Қирғизистонга келишини маълум қилди.

“Барселона”нинг собиқ футболчисининг видеомурожаати Каталония клубининг Қирғизистондаги футбол академияси матбуот хизмати томонидан эълон қилинди.

Салом. Қирғизистон. "Барса" расман Қирғизистонда. Барса афсоналари билан бирга 3 кун сиз билан бирга бўламан. Яшасин Барса! Яшасин Каталония! Яшасин Қирғизистон”, — деди Роналдино.

Роналдино 28-30 август кунлари Жалолободдаги “Барселона” академиясининг очилиши доирасида Бишкекда бўлади.

30 август куни Бишкекда “Барселона” фахрийлари ва Марказий Осиё фахрийлари ўртасида ўйин бўлиб ўтади.

Қирғизистонга Каталония клубининг Карлес Пуёл, Ривалдо, Хавер Савиола ва бошқа таниқли футболчилари ҳам етиб келишади.

Киритилди: 09:38 17.08.2023. Ўқилди: 1272 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!