Клаудио Ранери "Ҳеллас Верона"га қарши бўлажак учрашувда жамоаси таркибига бир неча ўзгаришлар киритишни режалаштирмоқда.
Элдор Шомуродов асосий таркибда ўйин бошлаши мумкин, чунки ўзбекистонлик ҳужумчи сўнгги чиқишларида ўзини доимо тайёр ҳолда кўрсатиб, ижобий таассурот қолдирмоқда.
Шомуродовга жой бўшатиб бериши мумкин бўлган Артём Довбик эса "Tre Fontane" стадионида 3000 га яқин мухлислар олдида ўтказилган очиқ машғулотда иштирок этмади.
Клуб, шунингдек "Corriere dello Sport" нашрининг хабар беришича, Довбикнинг жисмоний ҳолатини эҳтиёткорлик билан назорат қилаётганини, бироқ ҳеч қандай жароҳат йўқлигини таъкидлади.
Украиналик ҳужумчи жамоага чақирилади, аммо эҳтимол захирада қолади.