Париж шаҳридаги "Ролан Гаррос" спорт комлекси ҳудудида ўғрилик содир этилди деб хабар бермоқда BFM TV.
Телеканал маълумотига кўра, тунда номаълум шахслар панжара тўсиғидан ўтиб, комплекс ҳудудига киришган ва бир нечта офисларни тунашган. Талончилар 11 минг евро нақд пул ва умумий суммаси 20 минг еврога баҳоланаётган қимматбаҳо буюмларни олиб кетишган.
Ҳозирча босқинчиларнинг шахси аниқланмаган. Айни пайтда Париж полицияси тергов-суриштирув ишларини олиб бормоқда.