Саудия Арабистонининг "Ан-Наср" клуби "Реал" вингери Родриго билан дастлабки алоқаларни ўрнатди, дея хабар берди Саша Тавольери.
Улар футболчига катта маош таклиф қилишга тайёр ва Криштиану Роналду омили футболчини Саудияга кўчиб ўтишга кўндиришга ёрдам беришига умид қилишмоқда.
"Реал" ўз вингерини 80-90 миллион еврога қўйиб юборади.