Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Қорақалпоғистон Республикаси Нукус шаҳри бўлими ва ИИВ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Д.Ж. (муқаддам фирибгарлик жинояти учун судланган) фуқаро А.С.ни гўёки юқори лавозимда ишловчи танишлари орқали Нукус шаҳридаги туғруқхонага 3 100 АҚШ доллари эвазига ишга киритиб қўйишини ваъда қилиб, олдиндан 1 600 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Шу каби, Департаментнинг Навоий шаҳри бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда фуқаролар Х.Р. ва Ф.Т. фуқаро Д.Х. ва бошқаларнинг ишончига кириб, уларни Навоий шаҳридаги тиббиёт муассасаларига ишга киритиб қўйишлари эвазига 69,5 млн сўм пул ва 700 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритганликлари аниқланган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.