Бугун 11 январь, 2026 йил, якшанба

O'ZB

Ризо Паҳлавий Доналд Трампни Эрондаги вазиятга “аралашишга тайёр бўлишга” чақирди

Ризо Паҳлавий Доналд Трампни Эрондаги вазиятга “аралашишга тайёр бўлишга” чақирди

Бу ҳақда BBC хабар бермоқда.

Эроннинг сўнгги шоҳини ўғли, кўп йиллардан бери Қўшма Штатларда яшаб келаётган ва ўзини Эрондаги ҳозирги норозилик намойишларининг ташаббускори деб атаётган Ризо Паҳлавий АҚШ президентидан вазиятга “аралашишга тайёр бўлишни” сўради, дея хабар бермоқда нашр.

"Эроннинг олий раҳбари Оятуллоҳ Али Хоманаий ўзининг жиноятчи режими халқ қўли билан якун топишидан қўрқиб, ҳамда сизнинг намойишчиларни қўллаб-қувватлаш ҳақидаги ваъдангиз ёрдамида, кўча намойишларини шафқатсизларча бостириш, ёш қаҳрамонларни ўлдириш билан таҳдид қилмоқда", — деб ёзди у.

Паҳлавийнинг таъкидлашича, бир кун аввал Эронда одамлар унинг чақириғи билан кўчаларга чиққан ва яна чиқишга тайёр.

"Сиздан ёрдам сўрайман. Илтимос, Эрон халқига ёрдам бериш учун вазиятга аралашишга тайёр бўлинг", — дея қўшимча қилди Эрон шоҳининг ўғли.

Киритилди: 23:47 09.01.2026. Ўқилди: 1289 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!