Бугун 26 октябрь, 2025 йил, якшанба

O'ZB

Римда полиция Фаластинни қўллаб-қувватлаган намойишчиларга қарши тайоқ ва сув пуркагичлардан фойдаланди

Римда полиция Фаластинни қўллаб-қувватлаган намойишчиларга қарши тайоқ ва сув пуркагичлардан фойдаланди

Италия пойтахти Римда Фаластинни қўллаб-қувватлаш мақсадида уюштирилган намойиш чоғида полиция иштирокчиларни тарқатиш учун тайоқ ва сув пуркагичлардан фойдаланди.

Кечқурун Пьяцца Верди майдонида тўпланган намойишчилар Исроилнинг Ғазога йўллаётган ҳужумларига қарши чиқишди ва фаластинликларга ҳамдардлик изҳор этдилар. Улар “Ғазодаги геноцидни тўхтатинг!”, “Сионизм — тинчликка таҳдид!”, “Исроил элчисини Италиядан чиқаринг!” каби шиорлар ёзилган баннерларни кўтаришди.

Намойишчилар қўлларида Фаластин байроқларини кўтариб, “Фаластинга озодлик!”, “Ҳаммамиз сионизмга қарши!”, “Дарёдан денгизгача — Фаластин озод бўлади!”, “Исроил — сионист, террорчи давлат!” каби даъватлар билан чиқиш қилишди. Улар олов ёқиб, шеърий ва сиёсий чиқишлар ҳам амалга оширишган.

Марш иштирокчилари Рим кинофестивали томон йўл олган ва Исроил элчихонаси яқинидан ўтишга уринганида, полиция ҳаракатга киришган.

Ҳуқуқ-тартибот идоралари марш учун рухсат берилмаганини маълум қилиб, тинч намойишчиларни тарқатиш мақсадида аввал дубинкалар, сўнгра сув пуркагичлардан фойдаланган.

Полициянинг бу ҳаракатлари Фаластин тарафдорлари орасида норозилик уйғотди ва айрим фуқаролик ташкилотлари полициянинг қўпол муносабатини қоралади.

Киритилди: 12:25 25.10.2025. Ўқилди: 306 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!