Бу ҳақда ТАСС «Libero»га таяниб хабар бермоқда. Ватикан давраларида яқинлашиб келаётган конклав (папани сайлайдиган кардиналлар кенгаши) ҳақидаги тахминлар тобора кўпайиб бормоқда, деб айтилмоқда хабарда. Нашр декабрь ойида Франциск 85 ёшга тўлишига эътибор қаратди — худди шу ёшда аввалги Рим папаси Бенедикт XVI тахтдан воз кечган эди.
Июль ойида Франциск умумий наркоз остида ичак операциясини бошидан ўтказди. Таъкидланишича, сўнгги пайтларда у фақат оёғидаги оғриқдан шикоят қилмоқда. Рождество ва Янги йил даврида папа қуймуч нервининг яллиғланиши туфайли бир қатор тадбирларни бекор қилган. 2020 йил февраль ойининг охирида, пандемия бошланган пайтда, у қаттиқ шамоллаб қолган эди.
2014 йил 19 августда Франциск журналистларга берган интервьюсида, у ўтмишдоши каби (Бенедикт XVI — таҳр.), узрли сабабларга кўра, масалан, соғлиғи билан боғлиқ муаммолар туфайли, тахтдан воз кечиши мумкинлигини тан олган эди.
Франциск (асли исми Хорхе Марио Бергольо) 2013 йил 13 март куни Рим папаси этиб сайланган эди.