Бугун 14 март, 2025 йил, жума

O'ZB

Rheinmetall Украинадаги тинчликпарвар кучларларни қуроллантиришга тайёр

Rheinmetall Украинадаги тинчликпарвар кучларларни қуроллантиришга тайёр

Германия мудофаа концерни Россиянинг Украинага қарши уруши тугагандан сўнг эҳтимолий халқаро тинчликпарварлик миссиясини таъминлашда иштирок этишга тайёр. Бу ҳақда Rheinmetall раҳбари Армин Паппергер маълум қилди.

Ҳозирча гап фақат назарий имконият ҳақида кетмоқда. "Айни дамда ҳеч қандай музокаралар олиб борилаётгани йўқ", – деди Паппергер Deutsche Welle нашрига берган жавобида.

Унинг сўзларига кўра, Rheinmetall 2000 дан ортиқ турли ҳарбий маҳсулотларни таклиф қила олади, лекин бу миқдорнинг "аниқ рақамлари ҳақида гапиришга ҳали эрта". У мисол тариқасида 2027 йилга қадар Литвада жойлаштирилиши режалаштирилаётган немис танк бригадасини келтирди. "Украинадаги тинчликпарвар кучлари мавзусига келсак, унда танклар ва зирҳли машиналар кун тартибига киритилиши мумкин", деди Паппергер. У, шунингдек, Rheinmetall "немис армияси юк машиналарининг энг йирик ишлаб чиқарувчиси" эканлигини эслатиб ўтди.

Аввалроқ бир неча Европа давлатлари, жумладан, Буюк Британия, Франция, Дания ва Швеция Украинага тинчликпарвар кучларни юборишга тайёр эканлигини маълум қилган эди.

Киритилди: 15:03 13.03.2025. Ўқилди: 736 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!