АҚШ президенти Дональд Трампнинг маслаҳатчилари, жумладан вице-президент Жей Ди Вэнс ва давлат котиби Марко Рубио, 3 ноябрдаги Конгресс сайловларига қадар Эрон билан урушни янада кучайтиришга йўл қўймаслик тарафдори. Маъмурият бу орқали республикачиларнинг сайловдаги эҳтимолий йўқотишларини камайтиришга умид қилмоқда.
Вашингтон ҳозирча асосий урғуни санкциялар, иқтисодий босим ва Ҳурмуз бўғози атрофидаги блокадага қаратмоқда. Сайловлардан кейин Эронга қарши кучлироқ ҳарбий зарбалар бериш имконияти кўриб чиқилиши мумкин, аммо якуний қарор ҳали қабул қилинмаган.