Бугун 19 май, 2025 йил, душанба

O'ZB

Reuters: Сурия ва Исроил БАА томонидан яратилган алоқа каналидан фойдаланиб, билвосита музокаралар олиб бормоқда

Reuters: Сурия ва Исроил БАА томонидан яратилган алоқа каналидан фойдаланиб, билвосита музокаралар олиб бормоқда

Агентликнинг ёзишича, мулоқотлар икки давлат ўртасидаги ишончни мустаҳкамлашга қаратилган ва биринчи навбатда хавфсизлик масалаларини муҳокама қилишни назарда тутади.

"Алоқа каналини яратиш Сурия муваққат президенти Аҳмад аш-Шараанинг жорий йилнинг 13 апрел куни БААга расмий ташрифидан бир неча кун ўтиб бошланган", дейилади хабарда.

Сурия хавфсизлик хизматидаги юқори лавозимли манбанинг сўзларига кўра, канал фақат хавфсизлик ва терроризмга қарши курашга оид масалаларни муҳокама қилиш учун яратилган. Шу билан бирга, музокараларга БАА хавфсизлик хизмати, Сурия разведкаси ва Исроил разведкасининг собиқ ходимлари жалб қилинган. Ўтган ҳафтада Исроилнинг Сурияга берган зарбаларидан кейин алоқа каналидан фойдаланилгани ёки фойдаланилмагани номаълум.

Киритилди: 10:49 08.05.2025. Ўқилди: 721 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!