"Иш бўйича ҳукм 10 январ куни эрталаб эълон қилиниши белгиланган. Айбланувчи ҳукм чиқарилишида шахсан ёки виртуал иштирок этишни танлаши мумкин. Ҳозирги босқичда суднинг ҳеч қандай қамоқ жазоси тайинламаслик истагини эълон қилиш ўринли кўринади", дейилади суд ҳужжатида.
"Бу Трамп ҳеч қандай қамоқ жазоси, жарима ёки синов муддатига дуч келмаслигини англатади", деб ёзади Reuters.
Аввалроқ Трампнинг адвокатлари ишни рад этиш ҳақида ариза берган эди. Аммо судя Хуан Мерчан "бундай қарор қонун устуворлигига путур етказади" дея фикр билдирган эди.