Милан шаҳридаги Мальпенса ва Линате аеропортлари сайтларида NoName057 хакерлар гуруҳи "Италиялик русофоблар муносиб кибержавоб олди" деган хабарларни қолдирди. Бундан ташқари, Турин ва Сиенанинг транспорт тизимлари, Fedetrasporto транспорт федерацияси ва Италия Ташқи ишлар вазирлиги сайтлaри бузиб кирилди.
Reuters агентлиги маълумотларига кўра, италиялик мутахассислар ҳужумни икки соат ичида бартараф этишга муваффақ бўлишган. Италия Ташқи ишлар вазири Антонио Таяни сўнгги 3 кун ичида бу учинчи хакерлик ҳужуми эканлигини маълум қилди ва вазирликда киберхавфсизлик ва сунъий интеллект бўйича янги бошқарма ташкил этишни, шунингдек, Италия элчихоналарида хавфсизлик чораларини кучайтиришни топширди.
NoName057 ўзини "энг фаол россияпараст хакерлар гуруҳи" деб атайди.