Бугун 28 июль, 2025 йил, душанба

O'ZB

Reuters: Бангладешда ўқув самолёти коллеж ва мактаб ҳудудига қулаб тушди

Reuters: Бангладешда ўқув самолёти коллеж ва мактаб ҳудудига қулаб тушди

Агентликнинг Бангладеш расмийларига таяниб хабар беришича, мамлакат Ҳарбий-ҳаво кучларига тегишли F-7 BGI русумидаги ўқув самолёти Даккадаги коллеж ва мактаб ҳудудига қулаб тушган. Ҳодиса оқибатида Камида 19 киши ҳалок бўлган, 50 дан ортиқ одам жароҳат олган.

Воқеа жойидан олинган фото ва видеоларга кўра, самолёт бинолардан бирининг деворига урилиб, ёниб кетган.

Маҳаллий Prothom Alo нашрининг ёзишича, самолёт ҳавога кўтарилгандан 12 дақиқа ўтиб қулаб тушган. Ҳалокат сабаблари ҳозирча номаълум. 22 июл куни Бангладешда ҳалок бўлганлар хотирасига мотам эълон қилинди.

Киритилди: 21:08 21.07.2025. Ўқилди: 647 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!