Давлатимиз раҳбарининг 2021 йил 10 сентябрь куни кенгайтирилган тарзда ўтказилган видеоселектор йиғилишида умумтаълим мактабларини замонавий компьютер синфлари билан жиҳозлаш топшириғи берилган эди.
Мазкур топшириққа мувофиқ Республика бўйича 2 029 та мактабларни замонавий компьютер техникаси билан таъминлаш вазифаси белгиланди.
Бугунги кунда Халқ таълими вазирлиги томонидан республика бюджетидан 1 014 та замонавий компьютер синфлари харид қилинди ва вилоятлардаги умумтаълим мактабларига компьютер техникалари ортилган карвонда босқичма-босқич етказиб берилмоқда.