Бугун 7 май, 2024 йил, сешанба

O'ZB

Респиратор ва ниқоблар ҳаво ўтказмай ўпкани қуритиши тўғрими?

Респиратор ва ниқоблар ҳаво ўтказмай ўпкани қуритиши тўғрими?

Респиратор ва ниқоблар ҳаво ўтказмай ўпкани қуритиши тўғрими? Бу саволга Республика бош санитария инспектори, Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Нурмат Отабеков жавоб берди.

"Ниқоблар асосан баръер, яъни тўсиқ вазифасини бажаради. Бемор одам аксирганда, йўталганда ҳавога тарқатадиган майда заррачаларни тўсиб қолади, лекин ҳавони бемалол ўтказади. 

Карбонат ангидриддан заҳарланиб қолиш мумкин деган фикр мутлақо нотўғри. Масалан, ҳозирги кунда COVID-19  инфекцияси билан курашаётган тиббиёт ходимлари соатлаб ниқобни ечмай беморларга қарашади. 

Албатта, ниқоблардан тўғри фойдаланишга аҳамият бериш керак, яъни уларни ҳар 2 соатда алмаштириб туриш лозим", деди у. 

Киритилди: 15:09 15.09.2020. Ўқилди: 2611 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!