Бугун 24 ноябрь, 2025 йил, душанба

O'ZB

Реципиент ва донорларни инсон аъзолари трансплантацияси амалиётига тайёрлаш тартиби белгиланди

Реципиент ва донорларни инсон аъзолари трансплантацияси амалиётига тайёрлаш тартиби белгиланди

✅ Адлия вазирлиги "Давлат соғлиқни сақлаш тизимидаги тиббиёт муассасаларида реципиент ҳамда тирик донорни трансплантация амалиётига тайёрлаш ва уларнинг амалиётдан кейинги реабилитацияси ва кузатувда бўлиш тартиби тўғрисида"ги низомни рўйхатдан ўтказди (https://t.me/huquqiyaxborot/18930) (рўйхат рақами: 3708, 21.11.2025 й.)

📋 Мазкур Низомда давлат тиббиёт муассасаларида реципиентлар ва донорларни трансплантация амалиётига тайёрлаш ва уларнинг амалиётдан кейинги реабилитацияси ва кузатувда бўлиш тартиби белгиланди.

➡️ Низомга кўра, Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 13 июндаги 333-сон қарорида (https://lex.uz/ru/docs/6997913)кўрсатилган давлат тиббиёт муассасалари реципиентлар ва донорларни трансплантация амалиётига тайёрлашдан олдин, уларнинг соғлиғи бўйича махсус тиббий тайёрлов чораларини амалга оширади.

📹 Реципиент ва донордан трансплантация амалиётидан олдин розилик олинади ҳамда у видеоёзувга қайд этилади.

🔎 Реципиентлар ва донорлар трансплантацияси амалиётидан сўнг 21 кунгача реабилитацияда бўлади, реабилитациядан кейин эса улар ҳудудий тиббиёт муассасаларида диспансер назоратига олинади.

💊 Реципиентлар диспансер назоратида бўлган вақтда шифокорлар томонидан бепул иммуносупрессив дори воситалари билан таъминланади.

Киритилди: Бугун 17:23. Ўқилди: 148 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!